UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16МЮ тен Хаг даврида 616,8 млн. фунт сарфлади  0 21:49Эксперт-ҳакамлар БМБ - "Оил Стар" учрашувидаги баҳсли пенальти бўйича ўз хулосасини эълон қилишди  2 21:34"Олтин тўп" маросими  19 21:19Виталий Левченко: "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски"  2 21:15Родри ҳақиқатдан ҳам "Олтин тўп"ни оладими? France Football жавоб берди  7 21:05Миржалол Қосимов: "Нега бундай савол бераверасизлар? Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди"  3 20:26Суперлига. "Насаф" дарвозабони томонидан 101-дақиқада урилган гол Қарши клубига "Динамо" устидан ғалаба қозонишига ёрдам берди  156 19:53Футзал. Биринчи кунги ўйинларда қандай натижалар қайд этилди?   0 19:47Родри "Олтин тўп"ни олишини билган "Реал" вакиллари Парижга боришмади  42 18:22ОКМК - "Нефтчи" учрашувидан highlights   0 18:00"Насаф" 1 ноябрь куни чемпионликни расмийлаштириши мумкин  7 17:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Нефтчи"га ютқазди ва "Насаф"ни чемпионликка яқинлаштирди  23 17:18Футзал. "Локомотив" - "Насаф" учрашувида олтита гол урилди  0 17:11Суперлига. "Динамо" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  7 16:58Breaking. Эрик Тен Хаг истеъфога чиқарилди  54

Қирол Карл III нинг тахтга ўтириши муносабати билан АПЛда яна бир қатор ўйинлар қолдирилиши мумкин Янгиликлар

Қирол Карл III нинг тахтга ўтириши муносабати билан АПЛда яна бир қатор ўйинлар қолдирилиши мумкин

Май ойининг дастлабки ҳафтасига белгиланган АПЛ учрашувлари тож кийдириш маросими туфайли хавф остида қолади.

Маросим келаси йилнинг 6 май санасига белгилангани эълон қилинди. 

Ўтган ой Қироличанинг дафн маросими бўлиб ўтганида Премьер-лиганинг иккита ўйини сурилди, шулар қаторида "Челси"нинг “Ливерпул”га қарши ўйини ҳам қолдирилди. "Манчестер Юнайтед"нинг "Лидс Юнайтед" билан уй ўйини ҳам бўлиб ўтмади.

Тадбир ўша дам олиш кунларидаги футбол ўйинларига таъсир қилиши мумкин, бироқ сана ва бошланиш вақти ҳали тасдиқланмаган. Барча тегишли спорт органларига ҳали кўрсатмалар берилмади. Қиролича вафотидан сўнг якуний қарор чиқариш Англия Футбол Лигаси ва Англия Премьер-лигасининг ўзига қўйиб берилгани боис бу сафар ҳам аниқ кўрсатмалар берилишига кафолат йўқ. 

"Вест Хэм", "Тоттенхэм" ва "Фулхэм" Лондонда жойлашган ўша куни ўз уйида ўйнайдиган жамоалар бўлиб, уларнинг рақиблари "Манчестер Юнайтед", "Кристал Пэлас" ва "Лестер Сити" бўлиши режалаштирилган. Ушбу баҳслар катта эҳтимол билан қолдирилади. Полициянинг бутун мамлакат бўйлаб чақирилиши мумкинлигини инобатга олсак, "Ливерпул"нинг "Брентфорд" билан тўқнашуви ва "Лидс"нинг "Манчестер Сити" сафари ҳам сўроқ остида қолиши мумкин.

Агар Премьер-лига ҳукумат тавсияларига амал қилса, юқоридаги ўйинлар кечиктирилиши ёки 24 соат орқага сурилиши мумкин. Трансляция қилиш бўйича танловлар ўйинларнинг бўлиб ўтадиган санадан 3-6 ҳафта олдин белгиланади. Тегишли кўрсатмалар ундан олдин берилиши кутилмоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика