UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  2 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:42Бундеслига. "Боруссия Д" - "Боруссия М". Асосий таркиблар маълум!  0 23:34Италия Суперкубоги. "Болонья" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  3 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  2 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2

"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди Янгиликлар

"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди

Куни кеча Чемпионлар Лигасидаги илк учрашувини ўтказган Шерхан Калмурза навбатдаги рекордни ўрнатди.

"Қайрат" футболчиси "Спортинг" – "Қайрат" баҳсида (4:1) майдонга тушиб, асосий еврокубок турнирида ўйнаган учинчи энг ёш посбонга айланди. Бу ютуғи орқали у "Реал" ва Испания терма жамоаси афсонаси Икер Касильясни ортда қолдирди.

Чемпионлар Лигасида майдонга тушган энг ёш дарвозабонлар:

Маартен Вандевоордт – 17 ёш 287 кун – "Генк" – 2019 йил 10 сентябрь 

Миле Свилар – 18 ёш 52 кун – "Бенфика" – 2017 йил 18 октябрь

Шерхан Калмурза – 18 ёш 96 кун – "Қайрат" – 2025 йил 18 сентябрь

Икер Касильяс – 18 ёш 118 кун – "Реал" – 1999 йил 15 сентябрь

Николай Михайлов – 18 ёш 125 кун – "Левски" – 2006 йил 31 октябрь

Жамоанинг биринчи ва иккинчи дарвозабонлари жароҳат олганидан сўнг "Қайрат" дарвозасини Калмурза қўриқлади. Аввалига Александр Заруцкий "Селтик"ка қарши ўйинда жароҳат олди. Шундан кейин Темирлан Анарбеков КПЛ доирасидаги "Актобе" билан баҳсда сафдан чиқди.

Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг навбатдаги турида "Қайрат" "Реал"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 30 сентябрь куни Олмаотадаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика