

Саралашнинг охирги босқичида қозоғистонликлар Шотландиянинг "Селтик" клубини мағлуб этди (0:0, 3:2 пенальтилар сериясида).
— Ростини айтсам, бошида бунчалик узоқ борамиз, деб ўйламагандик. Энг камида қўйган мақсадимиз Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи эди. Аммо ўйинлар давомида аста-секин ишонч пайдо бўлди, йигитлар ўз кучига ишона бошлади. Айтишади-ку, иштаҳа овқат пайтида очилади, деб. Ҳақиқий имконият пайдо бўлгандан сўнг ундан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Ишонч "Слован" устидан уйда қозонган ғалабадан кейин келди. Кейин ўзимиз ўзаро гаплашиб қолдик: "Нега йўқ? Нега ҳаракат қилиб кўрмаслик керак?" Охир-оқибат шундай бўлиб чиқди, — деди Уразбахтин.



