Қатарда ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатининг 4-стадиони 18 декабрда очилади
02 дек 2020 21:20
Янгиликлар
Қатарда ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатининг 4-стадиони 18 декабрда очилади
Қатарда яна бир стадиони қурилиши тугалланди.
2022 йилги жаҳон чемпионатига тайёр бўлган 4-стадион “Ал Райян” бўлиб, у 18 декабрь – “Қатар миллий куни”да, мусобақа бошланашида роппа-роса икки йил олдин расман очилади.
“Ал Раян”да Амир Кубоги финали ўтказилади, унда “Ал Садд” ва “Ал Араби” тўқнаш келади. Стадион сиғими 40 минг томошабин.
Аввалроқ, Қатарда “Халифа халқаро стадиони”, “Ал Жануб” ва “Эдьюкейшн Сити” ўйингоҳлари тайёр бўлиб, фойдаланишга топширилганди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 21 ноябрдан 18 декабргача ўтказилади.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар