Қатар. Хамес ҳакам билан тортишди ҳамда майдондан четлатилди

Eldor Akmurzayev
1 ноя 2021
Қатар чемпионати 8-турида “Ал Араби” 2:1 ҳисобида “Ал Райян” устидан ғалабага эришди.

90+9 дақиқада бош ҳакам эпизодлардан бирида Хамес Родригесни айбдор деб топиб, унга сариқ карточка кўрсатди. Колумбиялик арбитрнинг бу қароридан асабийлашиб, у билан тортишди. Кейин эса ҳакам унга иккинчи сариқни кўрсатиб, майдондан четлатди. Хамес шунда ҳам тинчлана олмай жахл билан кийим алмаштириш хонасига йўл олди.


Лоран Блан бошқарувидаги “Ал Райян” чемпионат турнир жадвалида 9 очко билан 6-ўринда бормоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia