

Globo нашрининг хабар беришича, қатарликлар 2019 йил Бразилияда ўтадиган Копа Америка - Жанубий Америка қитъаси мамлакатлари Кубогида меҳмон сифатида иштирок этади. Ҳозирча бу маълумот расман тасдиқланмаган. Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир 14 июндан 9 июлгача давом этади.
Қатар терма жамоаси 2019 йил БААда бўладиган Осиё Кубогида ҳам қатнашади.



