Қатар Футбол Ассоциацияси Президенти терма жамоасини жанговар ўйнашга чорлади

Narzulla Saydullayev
5 сен 2016
1995 йиладн 2013 йилгача Қатар Амири бўлган ва ҳозирда Футбол Ассоциациаси президенти лавозимида иш олиб бораётган Шайҳ Ҳамад бин Ҳалифа Ат-Тани Қатар жамоаси футболчиларини Ўзбекистонга қарши баҳсда жанговар тарзда ўйин олиб боришга чақирди.

"Миллий терма жамоамизни чин юракдан қўллаб-қувватлаймиз. Умид қиламизки, бизнинг йигитлар ҳаммасини аъло даражада бажара олади ва ғалаба учун жон жаҳди билан курашади".

"Миллий жамоамиз машғулотларини кузатдим ва шуни айтишим мумкинки, улар ўз устида жуда қаттиқ ишламоқда. Рухий ҳолати ҳам юқори даражада. Футболчиларимиз Ўзбекистонга қарши баҳсда борини бериб, жанговор ўйин кўрсатишларини айтишди", дея қўшимча қилди Қатар Футбол Ассоциацияси Президенти, ассоциация расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ҳосе Каррено мураббийлик қилаётган Қатар жамоаси бугун сўнгги тайёргарликни амалга оширади ва эртага маҳаллий вақт билан соат 19:00 (Тошкент вақти билан 21:00) да Жассим Бин Ҳамад стадионида Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com