UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  4 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  4 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  19 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27

Қатар 2025 йилда ФИФАнинг 2 та турнирига мезбонлик қилади Янгиликлар

Қатар 2025 йилда ФИФАнинг 2 та турнирига мезбонлик қилади

ФИФА кенгаши ташкилот ҳомийлигидаги иккита турнирнинг ўтказилиш санаси ва жойини тасдиқлади.

3-27 ноябрь кунлари Қатарда ФИФА U-17 ўсмирлар жаҳон чемпионати, 1-18 декабрь кунлари эса ФИФА Араб миллатлари кубоги бўлиб ўтади.

Араб миллатлари кубогида араб дунёсининг энг кучли 16 та жамоаси иштирок этади, ўсмирлар жаҳон чемпионати эса илк бор кенгайтирилган форматда ўтказилади: унда 48 та миллий терма жамоа қатнашиб, 25 кун давомида 104 та ўйин ўтказади.

"Қатар яна бир бор футбол орқали бутун минтақа ва жаҳондаги инсонларни бирлаштиради. Биз футболчилар ва мухлисларга юқори даражадаги инфратузилма ва унутилмас тажриба тақдим этишни интизорлик билан кутмоқдамиз", – деди Қатар спорт ва ёшлар ишлари вазири ҳамда икки турнир ташкилий қўмитаси раиси шайх Ҳамад бин Ҳалифа Ал Тани.

Қатар илгари ФИФА-2022 Жаҳон чемпионати, Осиё Кубоги-2023, Араб миллатлари кубоги-2021 ва бошқа кўплаб йирик мусобақаларни муваффақиятли ўтказганди. Мамлакат келажакда ўсмирлар жаҳон чемпионатининг кейинги бешта мусобақасига, шунингдек, 2029 ва 2033 йиллардаги Араб миллатлари кубогига мезбонлик қилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика