

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа поездда Қаршидан Тошкентга боради. Қарши вокзалида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев жамоа аъзоларига халқаро мусобақадан олдин омад тилади.
Икки кун давомида Тошкентда сунъий майдонда машғулот ўтказиб 10 май куни тонгда Тошкент-Душанбе рейси билан Тожикистонга учиб кетади.
"Насаф" 14 май куни ОФК кубоги 1-турида Қирғизистоннинг "Олой" клуби билан ўйнайди. 17 майда "аждарлар" Тожикистоннинг "Хўжанд" клуби билан ўйин ўтказишади. Сўнгги турни "Насаф" 20 май куни Туркманистоннинг "Олтин Аср" клубига қарши ўтказади.






