UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Қашқадарё футбол мактабида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди Янгиликлар

Қашқадарё футбол мактабида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди

Буюк бобоколонимиз Алишер Навоий таваллудига бағишлаб мамлакатимиздаги барча спорт – таълим муассасаларида маънавий – маърифий тадбирлар, учрашувлар, адабий-бадиий кечалар ўтказилмоқда.

Хусусан, кеча 9 февраль куни Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабида ҳам сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодлар ёди доим барҳаёт” мавзусида маънавий – маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга таклиф этилган Навоийшунос олим Турсунпулат Холов сўзга чиқиб, Алишер Навоийнинг қолдирган бой ижодий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир доирасида Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига мансуб саҳна кўринишлари намойиш этишди. Шунингдек, бир гуруҳ спортчи-ўқувчилар Навоий ва Бобур ғазалларидан намуналар ўқиб беришди. қашқадарёлик хушовоз хонанда Илёс Қурбонов томонидан ватанни мадх этувчи куй-қўшиқлари тадбирга янаям завқ-шавқ бағишлади.

Шавкат Рўзиев, Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика