Пьянич Куманни кескин танқид қилди
08 окт 2022 13:16
Янгиликлар
Пьянич Куманни кескин танқид қилди
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич Каталония клуби собиқ бош мураббийи Рональд Куманни танқид остига олди.
"Куман қўл остидаги машғулотлар мени жуда ҳайратда қолдирганди. Биз шиддатсиз шуғулландик, у бизга тактикани тушунтирмади, ўзининг бирорта ғоясини келтирмади. Ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрмасдик. Хави келиши билан ҳаммаси ўзгарди. Машғулотлар ижобий томонга ўзгарди", – деди Пьянич.
Пьянич 2020 йилдан 2022 йилгача "Барселона" сафида ўйнаган. Клуб сафида 30 та ўйинда майдонга тушишга улгурган. 32 ёшли хавбек 2022 йил сентябрь ойида текинга БААнинг "Шаржа" клубига ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар