

"Менга Ибрагимович ёқади. У доимо башарага гапиради. Бир куни мен ҳам унинг юзига гапирдим. Ўшанда 17 ёшда эдим. Балки кимлар учундир бу нормал ҳолат бўлмагандир...
Бир куни машғулотларда у менга гол урди ва: "Бир қоп аҳлатга тенг дарвозабон", деб атади. Унинг навбатдаги зарбасини қайтардим ва: "Бир қоп аҳлатга тенг ҳужумчи" деб гапирдим. У менга ҳеч нима демади. Машғулот тугаганидан кейин кийим алмаштириш хонасида у менга: "Сен каби характерга эга йигитлар менга ёқади", деганди", - деди посбон.



