ПСЖ "Верона" хавбекига қизиқмоқда

Alisher
20 авг 2022
"Верона" ярим ҳимоячиси Иван Илич фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, ПСЖ 21 ёшли сербнинг ўтишига қизиқиш билдирмоқда.

Иличнинг амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt ўйинчини 14 миллион еврога баҳоламоқда.

Хавбек ўтган мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio