ПСЖ Сиригуни "Осасуна"га ижарага бериши мумкин

Aslanov Jasurbek
31 янв 2017
Ижара асосида "Севилья" шарафини ҳимоя қилаётган ПСЖ посбони Сальваторе Сиригу бошқа испан клубига ўтиши мумкин.

Франция клуби раҳбарияти Сиригу бор-йўғи 3 та ўйинда иштирок этганидан норози ва ижарани бекор қилди.

Маълумотларга кўра, ПСЖ билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етадиган 30 ёшли италиялик ижара асосида "Осасуна" шарафини ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe