ПСЖ - "Реал" учрашувини ким бошқаради?
04 мар 2018 15:58
Янгиликлар
ПСЖ - "Реал" учрашувини ким бошқаради?
УЕФА расмий сайти ПСЖ ҳамда "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида ишлайдиган ҳакам номини эълон қилди.
Парижда ўтадиган ўйинни немис рефериси Феликс Брих бошқаради. Унга қанотларда Марко Борш ва Штефан Лупп ёрдам беради. Ҳакамнинг дарвоза ортидаги ассистентлари - Бастиан Данкерт ва Марко Фритц. Ўйиннинг тўртинчи рефериси Маркус Хакер бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Реал" учрашуви 6 март куни ўтказилади. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйин 3:1 ҳисобида "Қироллик клуби"нинг ғалабаси билан якунланган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар