ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда
07 июл 09:35
Янгиликлар
ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда
ПСЖ Мадриднинг "Реал" жамоаси вингери Родригони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Манбага кўра, парижликлар 24 ёшли бразилиялик футболчининг агентлари билан алоқага чиққан ва унинг трансфери бўйича музокара олиб бориш имконини муҳокама қилган. Аввалроқ Родригога Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клуби ҳам қизиқиш билдирган, шунингдек, "Реал"нинг ўзи ҳам унинг трансфери юзасидан таклифларни кўриб чиқишга тайёр экани айтилган эди.
Ўтган мавсум Родриго барча мусобақаларда жами 51 та ўйинда қатнашиб, 14 та гол ва 10 та ассист қайд этди.
Лекин Хаби Алонсо "Реал" бош мураббийи лавозимига келганидан сўнг, Родригонинг клубдаги ўрни сезиларли даражада пасайди — у клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам етарлича амалиёт олаётгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар