ПСЖ президенти: «Неймар – дунёнинг энг кучли футболчиси»

Narzulla Saydullayev
28 сен 2017
ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи «Бавария»га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.

- Барча Неймар дунёнинг энг кучли футболчиси эканлигини билади. У ажойиб футболчи. Аммо бугун қолганлар ҳам яхши ўйнашди.

Биз гуруҳда биринчи бўлмоқчимиз. Ҳали ҳеч нима ютганимиз йўқ.

- «Бавария»ни таслим қилган ПСЖ Европага ўзига хос хабар юбордими?


- Биз хабар юбормоқчи эмасмиз. Биз фақат ўзимиз ҳақимизда ўйлаяпмиз, — дейди Ал-Хелайфи.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com