“ПСЖ” президенти: “Неймар – “Барселона” футболчиси”

Aslanov Jasurbek
2 авг 2017
“ПСЖ” клуби президенти Носир Ал Ҳелаифи журналистнинг Неймар ҳақидаги саволига жавоб берди.

“Буларнинг ҳаммаси ҳозирча гап-сўзлар. Неймар – “Барселона” футболчиси. Келажакда нима бўлишини кузатамиз. “ПСЖ” бошқа жамоаларнинг футболчилари билан тузган шартномаларига ҳурмат билан қарайди. Келинг бу масалани келгуси сафар муҳокама қилайлик.

“ПСЖ”нинг мақсади таркибга дунё тан олган иқтидорли футболчиларни жалб этиш. Клуб эса олдига қўйилган мақсадга эришиш учун изланишда давом этади”, дейди “ПСЖ” хўжайини.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca