ПСЖ президенти кейинги босқич учун ҳар бир футболчига миллион евродан ваъда қилди

Aslanov Jasurbek
8 мар 2017
ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелаифий жамоасининг ЕЧЛ 1/8 финали жавоб ўйини олдидан ўзига хос тарзда мукофотлашга қарор қилди.

Жамоа раҳбари футболчилари чорак финалга йўл олишса, ҳар бир футболчи 1 миллион евродан мукофот пули олишини эълон қилди.

Ал Ҳалаифий дунёнинг юзта энг бой одамлари руйхатига кириши бир қатор манбаларда қайд этилган.

“Барселона” – ПСЖ учрашувига бир неча дақиқалардан кейин старт берилади.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru