ПСЖ "Порту" ҳимоячиси билан келишувга эришди

Sherzod Nurmatov
27 май 2020
"Порту" чап қанот ҳимоячиси Алекс Теллес фаолиятини ПСЖда давом эттиради.

Француз клуби 27 ёшли бразилияликни сотиб олади. Келишув ҳақида 2019/20 йилги мавсум охирида расман эълон қилинади.

"Порту" футболчи учун дастлаб 30 миллион евро талаб қилди, аммо ПСЖ бунга кўнмади, натижада шартнома тахминан 25 миллион еврога ҳал қилинди.

Теллес ушбу мавсумда умумий 40 ўйинда қатнашиб, 10 та гол урди ва 9 та голли узатмани қайд этди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: A Bola