

Парижликлар ўз футболчилари тикланиш жараёнини тўлиқ якунлашларини исташмоқда.
"Клубимиз жароҳатидан фориғ бўлаётган футболчиларни терма жамоа ихтиёрига қўйиб юбормаслиги керак, деб ҳисоблайди. Бу мантиқан тўғри эмас. Ўйлайманки, ФИФА бу масалани ҳал қилиши керак", - дея хабар беради ПСЖ спорт директори.
Эслатиб ўтамиз, Лионель тиззасидан олган жароҳатидан даволанмоқда, Леандро эса яқинда сон қисмидаги муаммолардан сўнг машғулотларга қайтди.



