ПСЖ Мбаппега “Реал”дан икки баробар кўп маош тўламоқчи

Aslanov Jasurbek
4 июл 2017
ПСЖ раҳбарияти “Монако” форварди Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олишга қаттиқ бел боғлаган кўринади.

Хабарларга кўра, 18 ёшли футболчи учун парижликлар йилига 12 миллион евролик маош таклиф этишмоқчи. Бу “Реал” ушбу футболчига тўламоқчи бўлган суммадан икки баробар кўпроқ дегани. Парижликлар футболчи ва унинг отаси билан учрашувда ушбу таклифни билдиришган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Lefigaro.fr