

ПСЖ клуби ҳимоячиси Маркиньос жамоа билан янги битим имзолаши мумкин. RMC Sport нашрининг хабар беришича, клуб ҳозирда ҳимоячи билан ўзаро музокара олиб бормоқда. Агар жараён ижобий якунланадиган бўлса, Маркиньос яна узоқ йиллар ПСЖда тўп тепади.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



