ПСЖ Леонардони икки сабаб туфайли ишдан бўшатмоқчи

Sherzod Nurmatov
12 мар 2022
"Пари Сен-Жермен" раҳбарияти нима учун клуб спорт директори Леонардони истеъфога чиқаришга қарор қилгани малум бўлди.

AS нашрининг хабарига кўра, бразилиялик функционер катта эҳтимол билан мавсум якунида жамоани тарк этади.

Парижликлар хўжайинлари икки сабаб — ёзги трансфер кампаниясидан қониқиш ҳосил қилмаслик ва Килиан Мбаппе билан боғлиқ вазият туфайли менежер билан хайрлашишади.

Қайд этилишича, ПСЖ раҳбарияти Леонардо ўтган йили бош-қош бўлган баъзи трансферлардан норози.

Шунингдек, Леонардо 30 июнь куни келишув муддати якунланадиган Мбаппени шартномани узайтиришга кўндира олмаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS