ПСЖ Германия клубига қарши ўйинга Неймарсиз йўл олди

Alisher
20 июл 2019, 16:45
ПСЖ "Нюрнберг"га қарши бўладиган ўйинга жўнаб кетди.

Таркибда 23 футболчининг номлари келтирилган.

"Барселона"га ўтиши мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишлар янграётган ҳужумчи Неймар эса учрашув қайдномасига киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ "Нюрнберг"га қарши назорат учрашуви бугун Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Учрашув "Нюрнберг"нинг уй стадиони ҳисобланадиган "Макс-Морлок" стадионида бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/PSG_inside