ПСЖ "Брест" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда
10 май 2021 07:51
Янгиликлар
ПСЖ "Брест" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда
"Брест" ярим ҳимоячиси Ромен Февр ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
Франциялик ярим ҳимоячининг хизматларига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда ва клуб футболчининг атрофидаги инсонлар билан музокараларни бошлади.
"Брест" Феврнинг сотувидан 20 миллион евро миқдорида ишлаб олмоқчи. Қайд этиш керакки, ярим ҳимоячига шунингдек "Байер", "Боруссия" (Дортмунд ва Мёнхен клублари), "Лидс", "Милан", "Ренн" ва "Ницца" клублари қизиқиш билдирмоқда.
22 ёшли француз жорий мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 5та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар