

Чоршанба оқшомида Европа Чемпионлар лигаси 1/2 финали доирасида Германиянинг "Боруссия Дортмунд" клуби ўз майдонида Франциянинг "Пари Сен-Жермен" жамоасини қабул қилди.
Мазкур баҳсда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган парижликлар клуб етакчиси Килиан Мбаппесиз стадионни тарк этди.
Гап шундаки, жамоалар сафидан тасодифий равишда танлаб олинган футболчи ўйиндан кейин антидопинг назоратидан ўтиши керак бўлади. Мбаппе шу сабабли аэропортга такси орқали етиб борган.



