Пшемислав Банашак: "Вазиятлар яратиш жуда қийин бўлди. Аммо биз буни уддаладик ва ғалаба қозондик"

Administrator
10 сен 2022
Coca-Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг "Пахтакор" футболчиси Пшемислав Банашакнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Жуда қийин ўйин. Сабаби, рақиб бешта ҳимоячи билан ўйнади. Вазиятлар яратиш жуда қийин бўлди. Аммо биз буни уддаладик ва ғалаба қозондик. 

- Бугун ҳам гол уришни уддаладингиз. Сизни ўзбек футболига тўлиқ кўникиб кетди десак ҳам бўладими?

- Мен бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Сизнинг сўзларингни тасдиқлашим мумкин. Гол урдим ва жамоа ғалаба қозонди. Бундан бахтлиман.

- Бугун гол киритдингиз. Шу билан бирга, сизда жуда кўп вазиятлар бўлди. Яна бир неча гол уришингиз ҳам мумкин эди. Сизда вазиятлардан фойдаланиш борасида бироз муаммо бўлмоқда...

- Биламан. Бугун гол уришим учун 3-4 та яхши вазиятлар бўлди, аммо буни уддалай олмадим. Билмадим бунга нима сабаб бўлмоқда. Машғулотларда айнан шу масала бўйича қўлимдан келган барча ишни қиламан. Шунга қарамасдан, ҳозир бахтлиман. Жамоага ёрдам бериш учун барча нарсани қиламан


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia