Промес бир неча ҳафтани майдондан ташқарида ўтказиб юборади

4 фев 2020, 22:22
Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳужумчиси Куинси Промес Нидерландия чемпионати 21-тури доирасидаги ПСВга (1:0) қарши учрашувда жароҳатланганди.

Ўша ўйинда ғалаба тўпини киритган футболчига орқа мия жароҳати ташхиси қўйилди. Энди у бир неча ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиши аниқ бўлган.

Маълумот учун, амстердамликлар Нидерландия чемпионатининг ортда қолган 21 туридан кейин мусобақа карвонбошиси бўлиб турибди.

Мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.


Манба: Sky Sports