UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  4 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  2 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   3 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  9 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  30

ПРО-Лига. Шохруҳ Абдураҳмонов: "Динамо" шу мавсумнинг ўзидаёқ Суперлигага қайтишни мақсад қилган Янгиликлар

ПРО-Лига. Шохруҳ Абдураҳмонов: "Динамо" шу мавсумнинг ўзидаёқ Суперлигага қайтишни мақсад қилган

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига ўйинлари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига клублари футболчилари билан боғланиб, интервью ташкил этмоқдалар. Қуйида Самарқанднинг "Динамо" клуби ёш футболчиси Шохруҳ Абдураҳмонов билан ташкил этилган интервью билан танишишингиз мумкин.

- Шохруҳ, жорий мавсумда "Динамо" жамоаси ПРО-Лига баҳсларида иштирок этмоқда. Янги мавсум олдидан сизда Суперлига клубларидан таклифлар бўлдими?


- Авваламбор шу даражага етишишимда "Динамо” клуби, хусусан жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди. Менда мавсум олдидан таклифлар бор эди, лекин клуб билан амалдаги шартномам якунига етгани йўқ, шу сабабдан "Динамо" сафидаман. Астойдил ҳаракат қилиб шу мавсумнинг ўзидаёқ жамоамизни Суперлигага қайтармоқчимиз.

- Ҳозирги кунда "Динамо" жамоасида иш олиб бораётган мураббийлар штаби хусусида фикрларингиз қандай?

- Ҳозирги бош мураббийимиз Сергей Лушчан жуда тажрибали. Менимча, бу инсонни ўзбек футболида танимайдиган мухлис бўлмаса керак. Сергей Иванович бизни замонавий футбол намойиш этишга ундамоқда, унинг услублари жуда ҳам кучли даражада. Ўйлайманки, Сергей Лушчан бизни мавсум якунида Суперлигага олиб чиқади.

- Жорий мавсумдаги ПРО-Лигада рақобат жуда ҳам кучли бўлмоқда. Нима дейсиз, "Динамо" Суперлига йўлланмаси учун қийинчиликка дуч келмайдими?


- Албатта, айни дамда ПРО-Лигада кучли жамоалар жам бўлган. Рақобат бор жойда ҳамиша ўсиш бўлади. Ҳар қандай вазиятда ҳам "Динамо"нинг мақсади фақат ва фақат Суперлига бўлиб қолаверади.

- Шохруҳ Абдураҳмонов аслида "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Қачондир бу жамоа сафида сизни кўришимиз мумкинми?

- Ҳа, "Пахтакор" сафига қайтиш ниятим бор. Тошкентликлар сафига янада кучли бўлиб қайтмоқчиман.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган?


- Менга биринчи бўлиб футбол сир-асрорларини ўргатган инсон Умид ака Юсупов бўлади. У кишидан жуда кўп нарсаларни ўрганганман.

- Футболчи сифатида келгусидаги режаларингиз қандай?


- Мақсадим ўзим севган касбим билан янада кўпроқ шуғулланиб, халқ севган футболчи сифатида танилиш ва вақти келиб Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп тепиш кабилардан иборат. Эътибор учун барча мухлисларга ўз миннатлорчилигимни билдираман.



Тимур Ибрагимов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика