

Жамоада айни пайтда на президент, на менеджер, на мураббий бор. Шарияр Жумабеков ҳозирча футболчиларни шуғуллантирмоқда.
Футболчиларнинг ҳам кейинги тақдири ноаниқ. Уларга ҳеч қандай шароит яратиб берилмаган. Табиийки шартнома ҳақида гап сўз бўлиши мумкин эмас.
Республиканинг турли туманларидан келган 100 га яқин футболчи машғулотларда иштирок этмоқда. Клуб бу йил Про лигада иштирок этиши ҳам сўроқ остида турибди.




