UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23"Арсенал" Рафиньянинг трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр  0 12:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Бунёдкор"га нақд 12 та гол урди!  0 12:33Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди  2 12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  5 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  0 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  16 11:20"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади  1 10:54Виктор Осимхен ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 10:08«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  3 09:30«У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси» Зидан фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди  2 08:52МЮга «Спортинг»нинг 17 ёшли футболчиси керак  3 08:17Неймарнинг агенти футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:47Бугун ёшларимиз Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  1 02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  8 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  15

ПРЕВЬЮ+ТАҲЛИЛ. Гигантлар жангида ким ғолиб чиқади? Жадвалдаги қувлашмачоқ ёхуд Қосимов Бабаянга қарши Янгиликлар

ПРЕВЬЮ+ТАҲЛИЛ. Гигантлар жангида ким ғолиб чиқади? Жадвалдаги қувлашмачоқ ёхуд Қосимов Бабаянга қарши

Бу учрашув ҳеч қандай дерби мақомида эмас. Лекин турнинг марказий ўйини дейишга арзийди.

Таркиб, мураббийлар, номлар томонлама ҳақиқатдан ҳам турнинг кулминацион нуқтасини белгилаб берадиган баҳс. Сездингизки, гап ОКМК - "Навбаҳор" учрашуви ҳақида бормоқда. Юқоридаги фикрлар тўлалигича бу жамоаларнинг тўқнашувига мос келиши аниқ. 

ОКМК

Рубен Санчез - 75'

Суперлига. 5-тур

09/04/2023, 18:05

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 57', Шаҳбоз Жўрабеков - 63'

45'
90'
41'  Акром Комилов
65'  Акром Комилов (Иракли Рухадзе)
65'  Мартин Боаке (Рубен Санчез)
75'  Рубен Санчез
82'  Санжар Турсунов (Ойбек Рустамов)
89'  Иракли Рухадзе
90'  Дилшод Аҳмадалиев (Элдор Бегимов)
90'  Сияваш Ҳақназарий (Миржаҳон Мираҳмадов)
47'  Жамшид Болтабоев
57'  Жамшид Искандеров
63'  Шаҳбоз Жўрабеков
73'  Темурхўжа Абдухолиқов (Шохруз Норхонов)
78'  Шаҳбоз Жўрабеков (Асадбек Собиржонов)
84'  Аброр Исмоилов (Фаррух Икромов)

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар шу кунгача ички чемпионат доирасида 30 маротаба учрашишга улгуришди. Бу ерда кичик устунлик ОКМК томонида 12 ғалаба. "Навбаҳор" 30та баҳснинг 9тасида уч очкони рақибидан тортиб олган. Яна 9та беллашувда томонлар бир очкодан бўлишиб олишга қарор қилишган. Бугун гарчи ўйин Тошкентда ўтадиган бўлсада, мезбон ОКМК ҳисобланади. Бу борада сўнгги 5та ўйинда қисман омад "лочинлар" томонида (2та дуранг, 2 ғалаба). Олмалиқликлар мезбон сифатида фақат 1та учрашувдагина кийиниш хонасини байрамга айлантирган (2021 йил). Бу эса ҳозирча ОКМКнинг "Навбаҳор" устидан қозонган сўнгги ғалабаси бўлиб турибди. 

Қосимов Бабаянни ҳали мағлуб этмаган 

Миржалол Қосимов мураббий сифатида Самвел Бабаян ишлаган жамоаларга қарши 3 бор рўбарў келган. Қизиқ ҳолат шуки, уларнинг барчасида "Навбаҳор" устози камида 1 очко олишга эришган. 

31.10.2019 ОКМК - "Локомотив" 1:1

01.07.2022. ОКМК - "Навбаҳор" 1:2

12.11.2022. "Навбаҳор" - ОКМК 3:1 


Турнир жадвалидаги қувлашмачоқ

Айни пайтда икки жамоа Суперлига турнир жадвалида ёнма-ён кетмоқда. Бугунги учрашувдаги ғалаба ОКМКни (7 очко) учинчи ўринга олиб чиқса, "Навбаҳор"ни (9 очко) совриндорлар қаторидан вақтинчалик узоқлаштиради. Уларнинг ортидан эса "Сурхон" (7 очко) ва "Насаф" (7 очко) қувиб келмоқда. Улар нариги қарама-қаршиликнинг бирининг очко йўқотишига умид қилган ҳолда ижобий натижага ҳаракат қилишлари табиий. Кўриниб турибдики бугунги ўйиннинг аҳамияти нафақат ўзлари, балки пастдаги рақиблари учун ҳам аҳамиятли. Вазиятдан ким фойдаланиб қолади? 


"Навбаҳор"да сермаҳсуллик ниманинг ҳисобига?

Дарҳақиқат, Самвел Бабаян чемпионлик учун бу йил ўз фалсафаси ва ўйин принципларидан воз кечмоқда. Дейлик "Навбаҳор" ўтган йилларда Бабаян бошқарувида асосан битта гол ёки 1:0, 2:1, 1:1 каби кичик ҳисобларда натижани қўлга киритаётганди. Бу йил нисбатан ҳужумкорликка катта урғу қаратяпти, олдинги чизиқ вакиллари асосий планга чиқмоқда.  Жамоа ҳозиргача 4та турнинг 3тасида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 9 очко жамғарди. Ўтган мавсумда фақат битта ўйиндагина рақиб дарвозасига 3та тўп киритган эди (ОКМК 3:1). Аммо бу ерда рақибларнинг даражасини ҳам ҳисобга олиш зарур. "Металлург", "Сўғдиёна", "Қизилқум" бу йил яхшигина кучсизланди. Самвел Бабаян кучли рақиблардан фақат "Пахтакор" билан ўйнади (1:2). Бугунги баҳс "лочинлар"нинг ҳақиқий кучини яна бир бор синовдан ўтказади.

ОКМКда катта бурилиш кўраётганимиз йўқ. Миржалол Қосимов қўл остидаги йигитлар тажриба ва маҳорат бобида "Навбаҳор"дан асло қолишмайди. Санжар Турсунов, Анзур Исмоилов, Шоҳруҳ Гадоев, Хуршид Ғиёсов, Сияваш Ҳақназарий асосий фигуралар эканлигини биласиз. Бироқ қишки трансферлар ойнасида келиб қўшилган легионерлар ҳали таркибга тўлиқ киришиб кета олмаётгандек. Тунислик Муҳаммад Салем ҳозирча рақобатда ютқазмоқда. Рубен Санчес "Ғиждувон" билан ўйинга келибгина голлари ҳисобини очди. Бу муҳим учрашув олдидан ўзига нисбатан ишончни оширган бўлса ажаб эмас. Руҳадзе ҳам бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди. Давра охирига келиб яна тўлиқ хулоса қилиш мумкин. Олдиндан аниқ айтаман бугун ҳужумкор ва чиройли футбол кўришингиз юз фоиз кафолатланган. Яъни очиқ ўйин намойиш қилишга икки жамоанинг имконияти бемалол етади. Ҳимояга ётиб натижа қиладиган даражада бири иккинчисидан кучсиз эмас.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика