UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  0 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  2 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  7 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  16 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1

ПРЕВЬЮ. Турнир жадвалидаги қўшнилар тўқнашуви ёхуд "Турон" "Бухоро"ни қувиб ўта оладими? Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. Турнир жадвалидаги қўшнилар тўқнашуви ёхуд "Турон" "Бухоро"ни қувиб ўта оладими?

Теглар :  ТуронБухоро
Ёдингизда бўлса, Суперлиганинг старти Яйпанда "Турон" - "Бухоро" учрашувига тўғри келган эди.

Мавсумнинг иккинчи қисмини бошлаб бериш чеки ҳам яна шу жамоалар зиммасига юклатилди. Турнир жадвали, жамоаларнинг ҳолати ва бошқа факторларни инобатга олганда қайсидир маънода турнинг марказий учрашувларидан бири ҳисобланади. 

Бухоро

Маҳмуд Жўрабоев - 80', Шохруз Норхонов - 83'

Суперлига. 14-тур

27/07/2023, 20:00

3
:
2
Тугади

Турон

Файзуллобек Жуманқўзиев - 20', Шоҳмалик Комилов - 63', Асадбек Саитхонов - 90'

45'
90'
15'  Всеволод Нихаев
22'  Жасур Холтўраев (Асилбек Қаюмов)
43'  Александар Станисавлевич
56'  Иззатилла Пўлатов (Муҳаммаджон Раҳимов)
80'  Маҳмуд Жўрабоев
80'  Муҳаммаджон Раҳимов
83'  Шохруз Норхонов
20'  Файзуллобек Жуманқўзиев
63'  Шоҳмалик Комилов
63'  Абдулазиз Абдурашидов
70'  Шоҳмалик Комилов (Нгу Абега Энянг)
70'  Ҳумоюн Муртозаев (Асадбек Саитхонов)
77'  Шаҳзод Раҳматуллаев (Аъзам Алиев)
90'  Асадбек Саитхонов

Ўзаро ўйинлар 

Ўзаро ўйинлар жадвалига назар ташласак, жамоалар бугунгача расмий ўйинларда 6 бор тўқнаш келишган. 1 та учрашув вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланган бўлса, 2 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Яна 3 та ўйин “Бухоро” ғалабаси билан якунига етган. Тўплар нисбати 8-7, бухороликлар фойдасига.

Қуйида жамоаларнинг ортда қолган ўзаро учрашувларида қайд этилган натижаларни хронологик кетма-кетлик асосида коʻриб чиқамиз:

19.03.2022. Про-лига. 3-тур.

“Бухоро” - “Турон” 2:1.

Голлар: Собит Синдаров, 1 (1:0), Обид Жўрабоев, 14 (2:0), Хумоюн Муртозаев, 21 (2:1).


13.06.2022. Про-лига. 12-тур.

“Турон” - “Бухоро” 2:0

Голлар: Хумоюн Муртозаев, 9 (1:0), Хумоюн Муртозаев, 18 (2:0).


25.09.2022. Про-лига. 19-тур.

“Турон” - “Бухоро” 2:2.

Голлар: Абдулазизхон Абдурашидов, 16 (1:0), Абдухолиқ Қурбонов, 24 (1:1), Рўзимбой Аҳмедов, 50 (1:2), Хумоюн Муртозаев, 62 (2:2).


01.11.2022. Про-лига. 24-тур.

“Бухоро” - “Турон” 1:0.

Гол: Рўзимбой Аҳмедов, 48 (1:0).


05.03.2023. Cоcа-Cола Суперлига. 1-тур.

“Турон“ - ”Бухоро“ 1:2

Голлар: Хумоюнмирзо Иминов, 30 (0:1) Анри Чичинадзе, 46 (1:1), Темур Исмоилов, 80 (1:2).


12.04.2023. Ўзбекистон кубоги. 1-тур.

”Бухоро“ - ”Турон“ 1:1.

Голлар: Обид Жўрабоев, 29 (1:0), Милан Бойович, 90+4 (1:1).

Бугунги баҳс жамоалар иштирокидаги ўзаро 7-ўйин бўлади. Эслатиб ўтамиз, ”Бухоро“ - ”Турон“ учрашуви  ”Спорт“ телеканали орқали бугун соат 19:50дан бошлаб жонли эфирда намойиш этилади.


Тайёргарлик ва таркибдаги ўзгаришлар

Жамоалар тараддуд жараёнида икки хил локациялардан фойдаланди. "Бухоро" машғулотларнинг асосий қисмини Тожикистонда олиб борди ва у ерда бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Бу орада селекция ишлари олиб борилди. Биринчи даврада ҳужум чизиғида оқсаган клуб бу борада Шоҳруз Норхоновни жалб қилди, дарвоза чизиғидаги муаммо Лука Кукич билан бартараф этилди. Тажриба борасида "Бухоро" рақибига нисбатан яхшироқ ижрочиларни қўшиб олди. Бакаев билан Фузайловнинг футболида фарқ катта ва таркиб ҳам мавсум бошида шунга яраша йиғилганди. Эндиликда мураббий ўз фалсафасига мос, услубига мос келадиган ўйинчиларни атрофига жамлаяпти. Бунда Станиславлевич ва Норхонов муҳим фигура бўлиб хизмат қилади. Давралар оралиғидаги ўртоқлик учрашувларида ҳам айнан шу икки жуфтлик тандем ҳосил қилишга ва олдинда фаолликни оширишга ҳаракат қилди. 

"Эсхата" - "Бухоро" 0:3

"Равшан" -  "Бухоро" 1:2

"Хўжанд" - "Бухоро" 2:1

Кетганлар: Файзуллобек Жуманқўзиев, Ихтиёр Тошпўлатов, Рўзимбой Аҳмедов, Жасур Хасанов, Тимур Исмоилов, Жасур Азимов, Никола Стошич, Обид Жўрабоев

Келганлар: Лука Кукич, Фране Икич, Шоҳруз Норхонов, Диёрбек Ортиқбоев, Маҳмуд Жўрабоев, Муҳаммаджон Раҳимов, Иззатилло Пўлатов, Шоҳжаҳон Хайруллаев, Аслиддин Турсунпўлатов

"Турон" "Рубин" билан ўртоқлик учрашуви доирасида қисқа вақт Қозон шаҳрида машғулотларни олиб борди. Таркибда катта ўзгаришларга кўл урган яйпанликлар барча етакчи ва легионерларга жавоб бериб юборди ва иккинчи даврада ёшларга таянишга қарор қилди. Балки кечдир, лекин ўйнамаётган ёшлар учун бу айни пайти ва имконияти. Ҳали "Турон" Суперлигадан бутунлай умидни узмаган ва кичик имкониятдан фойдаланишга уриниб кўради. Айнан бугунги баҳс бурилиш нуқтасига айланади. 

"Рубин" – "Турон" 3:0

Голлар: Фамайе, Даку (дубль)

Кетганлар: Анри Чичинадзе, Никола Кумбурович, Закария Бегларашвили, Милан Бойович, Душан Стоилкович, Азим Аҳмедов, Билолхон Тошмирзаев, Сардор Абдураимов, Шоҳназар Норбеков, Ҳумоюн Муртозаев, Қувондиқ Рўзиев

Келганлар: Файзулло Жуманқўзиев, Азизбек Холмуродов, Жавоҳир Алижонов, Нодирбек Мукаров, Абубакир Ашуров, Шаҳзодбек Раҳматуллаев, Шоҳмалик Комилов, Сардор Хурсандов, Акбаржон Абдирасулов, Абдураҳим Сайдуллаев, Равшан Хайруллаев

Турнир жадвалидаги ҳолат 

Айни пайтда икки жамоа турнир жадвалида ёнма-ён бормоқда. Очколар ўртасидаги тафовут 1 очкони ташкил қилмоқда, холос. Бу дегани "Турон" бугун ғалаба қозонган тақдирда "Бухоро"ни жадвал финишига равона қилади. Боз устига "Сўғдиёна"да ишлари юришмаган Ёрқин Назаров "Турон"даги маҳаллий йигитлар билан нималарга қодирлигини, Жиззахдаги натижалар тасодифлигини исботлаши шарт. "Бухоро"ни эса ғалабадан бошқа натижа қутқара олмайди. Уч очко қўлга киритиш билан бирга "Қизилқум"нинг мағлубиятини кутишга мажбур. Шунда ҳам жамоа жадвалда ўз ўрнида қолади. Интрига кейинги турларда ҳам давом этади, буни қарангки "Бухоро" 15-турда "Қизилқум"ни қабул қилар экан. "Турон" эса "Насаф"ни меҳмон қилади. Бугун икки жамоа учун ғалабадан бошқа натижа қониқарсиз бўлиши шубҳасиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика