UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15"Динамо" — "Андижон". Таркиблар маълум  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  2 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0

ПРЕВЬЮ. ОКМК бугун "Локомотив" стадионида тарихий ғалабани қўлга киритадими ёхуд шогирдлар устозга қарши Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. ОКМК бугун "Локомотив" стадионида тарихий ғалабани қўлга киритадими ёхуд шогирдлар устозга қарши

Теглар :  ЛокомотивОКМК
Бугун "Локомотив" - ОКМК учрашуви билан Суперлиганинг 7-тур учрашувларига якун ясалади. Қизиқарли ўтиши кутилаётган ўйин икки жамоа учун ҳам муҳим ҳисобланади.

1. Турнир жадвал

ОКМК айни пайтда 8 очко билан турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. "Локомотив" эса бир поғона пастда ва унда ҳам 8 очко мавжуд. Бу ерда фарқ тўплар нисбатида қолмоқда. Бугунги ғалаба икки жамоадан бирини экваторга олиб чиқиши мумкин. 

2. Улар собиқ жамоасига қарши 

Жорий мавсум қишки трансфер ойнасида ўтган мавсум ОКМКда тўп тепган бир нечта футболчилар "Локомотив" билан шартнома имзолади. Санжар Турсунов, Анзур Исмоилов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Жасур Ҳакимов бугун собиқ жамоасига қарши майдонга чиқади. Турсунов етакчилигидаги жамоа ОКМКГа қандай қаршилик кўрсатиши барча учун қизиқ бўлиши табиий. Шунингдек, "темирйўлчилар" устози Александр Стоймирович ўтган йили Олмалиқда Қосимовнинг мураббийлар штабида фаолият олиб борганди. 


3. Ўзаро ўйинлар. ОКМК тарихий ғалаба остонасида 

Жамоалар шу кунгача Тошкентда 14 маротаба тўқнаш келишган. Устунлик мутлақо мезбонлар томонида, 12 ғалаба. Фақатгина 2 та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган. ОКМК сўнгги маротаба 2021 йил "Локомотив" майдонидан очко билан қайтган (1:1). Сўнгги учрашув эса Олмалиқда бўлиб ўтган, унда олмалиқликлар 4:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган. ОКМК ўз тарихида "Локомотив" стадионида ғалаба қозонмаган ва бугун улар бу ишни уддасидан чиқиши мумкин. 


4. Мутахассис фикри

 

Жаъфар Ирисметов - ОКМК барқарор ўйин кўрсата олаётгани йўқ. 2-3 та турда яхши таассурот қолдиришди. "Насаф" билан ўйинда имкониятни бой беришди. 2 та бир-бирига мос жамоа. ОКМК рақибига нисбатан тажрибалироқ. "Локомотив"да эса ёшлар бор. Тахминимча, ўйин дуранг натижа билан якунланади.

5. Равшан Абдувоҳидов 4 йилдан сўнг "Локомотив" ўйинида ишлайди 

Ушбу баҳсни бошқариш учун Равшан Абдувоҳидов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи тайинланган. Қайд этиш мумкинки, шу кунгача мазкур ҳакам 3 та ўйинда ишлаган ва уларнинг 2 тасида "темирйўлчилар" 2 та ғалаба қозонган, 1 та ўйин дуранг билан якунланган. Равшан Абдувоҳидов сўнгги маротаба 2020 йил 25 сентябрь куни "Локомотив" иштирокидаги баҳсни бошқарган эди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика