UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  0 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  0 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  0 11:29Артета қишки трансфер ойнасида "Арсенал" таркибини кучайтиришга бел боғлади  1 11:05Бугун Қатарга қарши ўйнаймиз  1 10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  2 09:52Фарғона вилояти кубоги-2025. Финал учрашуви бўлиб ўтди  1 09:23"Реал" энг ёмонлар орасида иккинчи бўлди  1 08:54"Олимпик" собиқ бош мураббийи "Бухоро"да иш бошлайди  3 08:25Хуршид Ғиёсов: “Кучли амбицияга эга клуб сафида тўп тепиш мен учун шараф”  5 07:55Пролига дебютанти бир қатор тажрибали футболчилар билан шартнома имзолади  7 07:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  26 02:49А Серия. "Рома" ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилди  0 01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  2

Превью. "Насаф" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Локомотив"

Теглар :  НасафЛокомотив
Олий лиганинг 12-турининг марказий учрашуви "Насаф" ва "Локомотив" клублари ўртасида ўтади.

«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент)
16 июнь 2016. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 22 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 12та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Беш учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 31та гол киритиб ўз дарвозаларидан 20 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 41 очкони, “темирйўлчилар” эса 20 очкони қўлга киритишган.

“Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:2 бўлиб турибди.

Бир йил олдин Қаршидаги баҳс тақдирини Фаррух Сайфиев томонидан урилган гол ҳал қилганди – 1:0. Тошкентда ҳам мухлислар битта гол гувоҳи бўлишган. Санжар Шоаҳмедовнинг урган голи мезбонларга ғалаба келтирган – 1:0.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
01.05.2014 «Насаф» - «Локомотив» 1:0
10.08.2014 «Насаф» - «Локомотив» 2:5
25.05.2013 «Насаф» - «Локомотив» 2:1
17.11.2012 «Насаф» - «Локомотив» 0:2
26.10.2010 «Насаф» - «Локомотив» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Қаршида бўлиб ўтган 11та ўйиннинг 8тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. Икки ўйинда “Локомотив” уч очко эгасига айланган. Яна битта учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика