

Бу икки клуб ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 46 марта тўқнаш келишган. 26 та ўйинда фарғоналиклар зафар қучишган. 11 та баҳсда бекободликлар ғолиб бўлишган. Қолган 9 та учрашувда дуранг кузатилган. Ўзаро ўйинларда "Нефтчи" 79 та гол урган ва 41 та гол ўтказган.
Фарғонадаги сўнгги 7 та учрашувнинг фақат биттасида "Металлург" ғолиб бўлган (2017 йил). Бекобод клуби Фарғонадаги охирги 3 та учрашувда умуман гол ура олмаган.
Фарғонада ўтган охирги 5 та ўйин:
29.07.2023 "Нефтчи" – "Металлург" 1:0
22.05.2022 "Нефтчи" – "Металлург" 3:0
24.04.2018 "Нефтчи" – "Металлург" 0:0
25.06.2017 "Нефтчи" – "Металлург" 0:2
01.07.2016 "Нефтчи" – "Металлург" 1:0
"Нефтчи" дастлабки тур сафарда "Сўғдиёна" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, 2-турда яна Жиззахда "Динамо"ни таслим қилди - 1:0. "Металлург" илк турда "Локомотив" меҳмони бўлиб дуранг ўйнади - 2:2. Кейин ўз "уйида" "Сўғдиёна" билан муроса кўчасини танлади - 0:0.
"Нефтчи" — "Металлург"
15 март 2024 йил. Фарғона, "Истиқлол". 18:30
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин
Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов
ВАР ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
АВАР ҳаками: Анвар Маражабов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
ЎзФҲМ мазкур баҳсга Ғайрат Жўраевни бош ҳакам этиб тайинлади. VAR ҳаками сифатида Акобирхўжа Шукуруллаев ишлайди. Эътиборлиси 2022 йилги "Нефтчи" - "Металлург" учрашувида ҳам айнан Ғайрат Жўраев бош ҳакам бўлган эди. Ўшанда фарғоналиклар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Ушбу учрашувда "Нефтчи" сафида голлардан бирини урган Сирожиддин Қўзиев бугунги кунда "Металлург" сафида ўйнамоқда.




