UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  7 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Превью. "Динамо" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Сўғдиёна"

Теглар :  СўғдиёнаДинамо
Олий лига 8-тур . Самарқандда "Динамо" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари тўқнаш келадилар.

«Динамо» (Самарқанд) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
29 апрель 17:00  
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Дмитрий Клепиков (Тошкент).
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

Бу икки жамоанинг йўллари олий лигада 34 бор кесишган. Устунлик “Динамо” томонида. Ўйинларнинг 15тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган. 13та учрашувда эса “Сўғдиёна” ғолиб чиққан. Қолган олти учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига. “Арслонлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 52та гол уриб ўз дарвозаларидан 37 марта тўп ўтказиб юборишган. Ўзаро ўинларда “Динамо” 51 очкони, “Сўғдиёна” эса 45 очкони қўлга киритган.

“Динамо” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Самарқанд клубининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. Жиззах клубининг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1 бўлиб турибди.

Икки  йил олдин учинчи турда “Динамо” сафардан ғалаба билан қайтган. Акмал Холмуродов, Сирожиддин Сайфиев ва Зайниддин Тожиевнинг голларига “Сўғдиёна” сафида Сухроб Қобилов пенальтидан жавоб берган холос – 1:3. Самарқандда Ориф Мамажоновнинг урган голи “Сўғдиёна”га 3 очко келтирган – 0:1.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Динамо» - «Сўғдиёна» 0:1
14.09.2013 «Динамо» - «Сўғдиёна» 1:1
05.11.2011 «Динамо» - «Сўғдиёна» 2:0
23.08.2009 «Динамо» - «Сўғдиёна» 3:0
07.03.2008 «Динамо» - «Сўғдиёна» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” сафарда бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. “Динамо” Самарқандда 11 бор зафар қучган. Фақат битта учрашув дуранг натижаси билан тугаган. Охирги икки баҳсда мезбонлар ғалаба қозона олмаган.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика