ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Пахтакор". Тошкентдаги дербида ким ғолиб чиқади? Черан Тиагони қувиб ўтадими?
25 июн 2023 09:12
Янгиликлар
ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Пахтакор". Тошкентдаги дербида ким ғолиб чиқади? Черан Тиагони қувиб ўтадими?
Бунёдкор Суҳроб Иззатов - 11' |
Суперлига. 13-тур 25/06/2023, 20:00 2
:
1
Тугади
|
Пахтакор Хожиакбар Алижонов - 72', Пўлатхўжа Холдорхонов - 90' |
Ўзаро ўйинлар тарихи
Икки Тошкент клуби Ўзбекистон чемпионати доирасида ҳозирги кунгача 34 марта тўқнаш келишган. "Пахтакор" жамоаси 34 учрашувдан 13та ғалаба қозонган, "Бунёдкор" эса 12та баҳсда рақибдан қўли баланд келган. 34та учрашувдан 9тасида жамоалар муроса кўчасини танлашган. "Шерлар" рақиб дарвозасига 45та гол урган бўлса, "қалдирғочлар" 39та гол билан жавоб қайтаришган. "Бунёдкор" клуби "Пахтакор"га қарши энг йирик ғалабасини 2016 йилги мавсумда қўлга киритган, унда "Бунёдкор" жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. "Пахтакор"нинг "Бунёдкор" устидан қозонилган энг йирик ғалабаси эса 2020 йили қайд этилган, якуний ҳисоб 5:0.
"Бунёдкор" майдонида кечган 17та беллашувнинг, 9тасида мезбонлар ғолиб бўлишган. "Пахтакор" эса меҳмонда 5та учрашувда ғалаба қозона олган. Қолган 3та баҳсда дуранг қайд этилган.
Сўнги тўқнашувлар
2022 йил "Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:2
2022 йил "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3
2021 йил "Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:2
2021 йил "Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:0
2020 йил "Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:2
Игорь Сергеев ўзаро ўйинлар тўпурари, Черан эса иккинчи ўринни Тиаго билан бўлишиб турибди. Игорь Сергеев 8 гол билан "Бунёдкор"га қарши ўйинларда тўпурар ҳисобланади. Икки Тошкент жамоалари 2007 йилдан буён миллий чемпионатимиз доирасида тўқнаш келмоқда. Игорь ҳозиргача 8 марта "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган. Бразилиялик Тиаго Безерра ва сербиялик Драган Черанлар "қалдирғочлар"га қарши кечган учрашувларда, ўз номини 5 маротаба "табло"га ёздириб қўйишган. Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобида эса 4та гол мавжуд. Ҳамдамов 3 голини "Бунёдкор" ва бир тўпини "Пахтакор" сафида киритган. Достон ҳар икки жамоа учун гол урган ягона футболчи саналади. Жамшид Искандеров ва Нурилло Тўхтасинов эса 3тадан тўп муаллифига айланган.
Ўзаро ўйинлар тўпурарлар рўйхати
8 - Игорь Сергеев
5 - Тиаго Безерра, Драган Черан
4 - Достон Ҳамдамов, Миржаҳон Мираҳмадов
3 - Жамшид Искандеров, Нурилло Тўхтасинов.
Жорий мавсумдаги натижалар
"Бунёдкор" ушбу мавсум жами 11та учрашувда иштирок этди. 11та беллашувнинг 4тасида ғалаба, 4тасида дуранг ва 3тасида мағлубиятга учраган Отажонов шогирдлари 16 очко билан мусобақа жадвалининг 8чи ўринни эгаллаб туришибди.
"Пахтакор" эса рақибдан фарқли ўлароқ чемпионатимизнинг жорий мавсумида 10та учрашув ўтказди ва уларнинг 8тасида ғалаба ва иккитасида мағлуб бўлди. "Шерлар" 24 очко билан жадвалда учинчи ўринни банд этишган.
Ҳакамлар
Ҳакамлар: Темурбек Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Аваз Абдуллаев
Комиссар: Владимир Назаров
Муаллиф тахмини
Ўтган турларда кўп футболчилари ёшлар терма жамоаси сафида бўлганлиги сабаб, кўп нолиган Максим Шацких ниҳоят барча футболчиларига ишонч билдира олади. Барча футболчилари клуб ихтиёрига келиб қўшилган. "Пахтакор" эртанги учрашувда фаворит, лекин Отажонов шогирдлари ўз майдонида ўйнаётгани сабаб, рақибга муаммо туғдириши мумкин.
Имкониятлар
40/60 "Пахтакор" фойдасига
Абдулвосит Бектемиров
Фикрлар