UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:52Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  1 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  0 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  4 20:15БАА. "Бани Яс" - "Ал Наср" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  2 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0 19:33Украина чемпионатининг 2017 йилдаги энг яхши мураббийи "Нефтчи" U-21 жамоасида иш бошлади  4 19:05"Барселона" йилнинг илк трансферини келишиб олди  0 18:38Озарбайжон клуби Умарали Раҳмоналиевни сотиб олмоқда  2 18:17"Милан" таркибни немис ҳужумчиси билан кучайтирди  0 17:59Андалусияга қайтиш: Рамос "Севилья" акциядори бўлиши мумкин  0 17:35Даврон Ҳошимов: "Каттақўрғон" бир мавсумлик жамоа эмас. Про лига ўтган йилгидан қизиқарлироқ бўлади"  9 17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0

Превью. "Бунёдкор" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

Бугун олий лиганинг 7-туридан ўрин олган марказий ўйинда "Бунёдкор" ва "Пахтакор" клублари тўқнаш келишади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент)
29 апрель 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

“Бунёдкор” ва “Пахтакор” олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар эса “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 6та ўйинда ғалаба қозонган. “Пахтакор” бугунга қадар олий лигада “Бунёдкор”ни тўрт марта марта мағлуб эта олган. 8та учрашув дуранг ҳисобида тугаган. “Бунёдкор” шу кунгача 20та гол киритган, “Пахтакор” эса “қалдирғочлар” дарвозасига бугунга қадар 16 бор тўп кирита олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 26 очко ишлаб олган бўлса, “шерлар”да ушбу кўрсаткич 20га тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Пахтакор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 2:0 га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси – 3:1.

2015 йил 11-турда "Пахтакор" мезбон бўлган учрашувда Игорь Сергеев томонидан урилган ягона гол "шерлар"га дербида 3 очко келтирганди - 1:0. “Бунёдкор” майдонида эса “қалдирғочлар” 2:0 ҳисобида зафар қучишган. Акмал Шораҳмедов ва Достонбек Ҳамдамов “шерлар” дарвозасини ишғол қилишганди.

“Бунёдкор” уйида ўтган сўнгги беш учрашув:
21.10.2015 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:0
07.11.2014 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:3
10.08.2013 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 1:2
26.06.2012 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:0
21.08.2011 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Шу кунгача “Бунёдкор” уйида бўлиб ўтган 9та ўйинда 2 марта дуранг натижаси қайд этилган. “Бунёдкор” ҳисобида 5та, “Пахтакор”да 2та ғалаба ғалаба бор. “Қалдирғочлар” ўз майдонларидаги барча ўйинларда бу рақиб дарвозасига камида битта гол ура олишган.
 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика