

"Қизилқум" ва "Динамо" футболчиларини яхши ўйин билан табриклайман. Доимгидек биринчи бўлимда жуда яхши вазиятларга эга бўлдик. Аввалги турларга қараганда шогирдларимнинг ўйини кучайди. Ғалаба қозонишни истагандик. Аммо бу – футбол. Рақиб сафида сифатли ўйинчилар борлигини билардик. Тажрибали ижрочиларга қарши ўйнаш осон бўлмади. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим", – дейди Роган.
- Суперлигада гол урмаган фақат "Динамо" қолди. Тўпнинг дарвозага киришида омад етишмаяптими ёки яна бошқа омиллар ҳам борми?
- Омаддан ташқари сифат ҳам муҳим. Масалан, "Пахтакор", "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда ёки мана бугун қулай вазиятларни кўкка совурдик. Шунга қарамай, қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Мен бундай ишқибозларни кўрмаганман. Ҳаттоки машғулотларимизни эътиборсиз қолдиришмади. Ишлашда давом этишимиз керак.
- Шоҳмалик Комиловнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
- Унда жароҳат бор. Ўйлайманки, оралиқдаги танаффусда у тикланишга улгуради. "Бунёдкор"га қарши баҳсгача майдонга тушишга тайёр бўлса керак.



