UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  3 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  7 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  5 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  15 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  1 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  5 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  15 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2

Пойтахт Лигасида йилнинг энг яхшилари тақдирланди Янгиликлар

Пойтахт Лигасида йилнинг энг яхшилари тақдирланди

Юртимизда оммавий футболни ривожлантириш учун кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йўналишдаги ишларда ҳам расмий, ҳам хусусий секторлар фаоллик кўрсатмоқда. 2019 йил бир неча футбол фидойилар томонидан ташкил этилган ҳаваскорлар ўртасидаги "Пойтахт Лигаси" мусобақасида куни кеча тўртинчи мавсум якунига етди. 

Мусобақа тарихида илк бор 33 та жамоа 3 та лигада ғолиблик учун кураш олиб борди. 

Пойтахт Лигаси ташкил этилганидан буён холислик, самимият, ҳалоллик ва албатта адолат асосида ўтказиб келинади. Яъни, Пойтахт Лигасида адолат доим биринчи ўринда! Турнирда ҳеч бир иштирокчининг манфаати бошқаникидан устун қўйилмаган ва қўйилмайди! 

Таъкидланганидек, куни кеча мусобақанинг тўртинчи мавсумини энг яхшилари аниқланди. Маросимда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳамда "Олимпик" футбол клуби бош мураббийи Тимур Кападзе, "Бунёдкор" футбол клуби бош мураббийи Иван Бошкович, "Локомотив" футбол клуби бош мураббийи Денис Коростиченко, "Бунёдкор" ёшлар жамоаси бош мураббийи Абдуҳамид Қодиров ва Championat.Asia интернет портали журналисти Фахриддин Рўзиев иштирок этди. 

Аҳамиятлиси, тақдирлаш маросимида иштирок этган меҳмонлар Пойтахт Лигасининг фалсафасига ҳар томонлама мос . Зеро, 5 нафар меҳмоннинг ҳеч бири ўзбек футболида шу кунга қадар ўз ортидан заррача ҳам ёмон ном қолдирмаган. Тимур Кападзе футболчилик даврида ҳам мураббий сифатида ҳам қинғир ишларга аралашмагани билан доимо мухлислар ардоғида бўлиб келади. Денис Коростиченконинг мураббийлик фаолияти оғир бошланган бўлса-да, номига доғ туширгани йўқ. Аксинча, ҳалоллиги сабабли яна "темирйўлчилар" устозига айланди. Иван Бошкович ва Абдуҳамид Қодиров адолатни биринчи ўринга қўйиши ўлароқ ўзлари бошқараётган жамоаларнинг натижалари яхшилана бошланди. Журналист Фахриддин Рўзиев ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. Айнан футбол ичидаги қинғир инсонларнинг асл юзини очишга ҳаракат қилаётган ёш, қалами ўткир журналист укамиз. 

Пойтахт Лигасида ажойиб мавсумнинг ғолиби "Мастер" жамоаси бўлди. Маррага иккинчи бўлиб "Qamar" етиб келди. 2021 йилги чемпион "Ансор" эса бу йил бронза медаллари билан кифояланди. 

"Мастер" жамоаси "юраги" Ҳусниддин Илёсов – "йилнинг энг яхши ўйинчиси", "S-Family" посбони Мансур Умрзоқов – "йилнинг энг яхши дарвозабони" дея тан олинди. 

Ҳусниддин Илёсов 35 та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчи бўлди. "Ҳалол ўйин" совринига "FC Wolves" эга чиқди. Пойтахт Лигаси Кубогида 2-лига вакили "Бирлик" жамоаси ғолиб бўлди.


Пойтахт Лигаси Кубоги финалининг энг яхши ўйинчиси – Наримон Алиев (“Бирлик”)


Пойтахт Лигаси Кубоги ғолиби – "Бирлик" жамоаси


"Ҳалол ўйин" соврини – "FC Wolves" жамоаси


"Холис хизматлари учун" – Элбек Каримов, Ислом Тўрахонов, Миржалол Норматов


"Йилнинг энг яхши дарвозабони" – Мансур Умрзоқов ("S-Family" жамоаси)


"Йилнинг энг яхши тўпурари", "Йилнинг энг яхши ўйинчиси" – Ҳусниддин Илёсов ("Мастер" жамоаси)


Пойтахт Лигаси чемпиони – "Мастер" жамоаси


Пойтахт Лигаси Кубоги финалини ажойиб руҳда бошқарган ҳакамлар – Шавкат Муҳиддинов ва Фурқат Азизов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика