Пойга бошланди: А Серия 1-тури якунлари ҳақида
23 авг 2023 18:20
Янгиликлар
Тур давомида бир қатор муросасиз беллашувлар ва қизиқарли натижаларга гувоҳ бўлдик. Ҳозир сиз билан турнинг энг эсда қоларли вазиятлари ҳақида суҳбатлашамиз.
"Наполи" "Фрозиноне"ни таслим этди
Фросиноне Абду Харруи - 7' |
Серия А . 1-тур 19/08/2023, 22:30 3
:
1
Тугади
|
Наполи Маттео Политано - 24', Виктор Осимхен - 42', Виктор Осимхен - 79' |
Стадион: Stadio Benito Stirpe, 15822 томошабин
Бош ҳакам: Matteo Marcenaro
Амалдаги чемпион учун беллашув жуда оғир бошланди. 7-дақиқада Оливейра жарима майдончасида Чунини йиқитди ва Арру пенальтидан унумли фойдаланди. "Наполи" дарҳол темпни оширди, лекин ишлар голли вазиятларгача етиб бормасди. Бўлим ўрталарига яқин, аниқроғи 24-дақиқада Политано ҳимоячининг сусткашлигидан кейин тўпни ўзига ўнглаб, мувозанатни тикловчи зарбани амалга оширди. Неаполликлар босими давом этарди. 35-дақиқада Осимхеннинг узатмасидан кейин Распадори тўпни ерга туширмай дарвозага йўллади, бироқ Осимхендаги ўйиндан ташқари ҳолат туфайли гол бекор қилинди. "Фрозиноне" устунликни тўлиқ рақибга топшириб қўйди, "Наполи"нинг агрессияси эса яна бир голга сабаб бўлди. Ди Лоренцонинг фаоллиги ва узатмасидан кейин Осимхен янги мавсумдаги илк голини уришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим бошида эса "Фрозиноне" фаолроқ ҳаракат қилди. Айниқса Баэснинг жаримадан йўллаган зарбаси "Наполи"ни ҳавотирга сола олди. Бунга Осимхен дарҳол жавоб бериши мумкин бўлди. Бироқ Распадорининг узатмасидан кейин нигериялик мўлжалда адашди. А Серия энг яхши тўпурари яна гол уриш илинжида ҳаракат қиларди. 79-дақиқада Ди Лоренцо биргина ҳаракат билан рақиб ҳимоясини доғда қолдирди Осимхен эса тўпни дарвозабоннинг ёнидан ўтказиб қўйса бўлди эди. "Наполи" мухлисларини бироз қўрқитган бўлсада, якунда ишончли ғалабани тантана қилди.
"Ювентус" "Удинезе"ни аяб ўтирмади
Удинезе |
Серия А . 1-тур 21/08/2023, 00:45 3
:
0
Тугади
|
Ювентус Федерико Кьеза - 2', Душан Влахович - 20', Адриен Рабьо - 45' |
Стадион: Dacia Arena - Stadio Friuli, 24991 томошабин
Бош ҳакам: Antonio Rapuano
"Кекса синьора" ўйинни фаол тарзда бошлади. Влахович 2-дақиқадаёқ тўпни рақибдан олиб қўйиб, Кьезага оширди, Федерико эса узоқ ўйлаб ўтирмай, жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. "Ювентус" ҳужум қилишда давом этди ва навбатдаги шу каби ҳужумда тўп жарима майдончаси ичида Кабазелнинг қўлига тегди. Зарбани Душан Влахович ишончли тарзда амалга оширди ва орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Бундан кейин ўйин анча тинчланди ва фақатгина бўлим охирида Товен узоқдан хавфли зарба йўллаганида жонланди. Шенсни жамоасини қутқара олди. Қизиғи, деярли кейинги ҳужумдаёқ "Ювентус" гол урди. Туринликлар сафида дебют учрашувини ўтказаётган Камбьясонинг ажойиб узатмасидан кейин Рабьо боши билан тўпни тўрга йўллади.
Танаффусдан кейин "Удинезе" ташаббусни ўз томонига оғдиришга уриниб кўрди. Товен ва Самарджич зарбалар йўллашди. Умуман олганда, "зебралар" кўпроқ ҳужум қиларди. Бироздан кейин Камаранинг ҳаводан узатган тўпига Ловрич боши билан зарба берди ва Шенсни яна катта саҳнага чиқди. "Ювентус" эса одатга айланиб қолган услуби, ишончли натижа қилиб олгач, ўзини ортиқча қийнамади ҳам. Бироқ Шенсни тер тўкишига тўғри келди. Ўйин охирига яцин Самаржич боши билан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. Натижада, "кекса синьора" 3-0 ҳисобида зафар қучди, лекин футболчилар 3 очко учун киперга алоҳида раҳмат айтиб қўйиши зарур.
"Торино" ва "Кальяри" муроса кўчасини танлашди
Торино |
Серия А . 1-тур 21/08/2023, 22:30 0
:
0
Тугади
|
Кальяри |
Стадион: Stadio Olimpico Grande Torino, 20296 томошабин
Бош ҳакам: Francesco Cosso
Мезбонлар ўйинни фаолроқ бошлашди. Санабриянинг зарбасидан кейин Радунович жамоасини голдан қутқарди. Бироздан сўнг энди "Кальяри"да вазият юзага келди. Паулога бироз омад етишмади. Нандеснинг зарбасидан кейин эса Милинкович-Савич "тўққизликка" кириб кетаётган тўпни қайтаришга эришди. "Торино" маълум вақтгача фақатгина стандартлардан кейин вазиятларга эга бўларди. Бурчак зарбасидан кеийн Схорсда имконият бўлди, аммо унга аниқлик етишмади. Умуман олганда танаффусгача ўта хавфли вазиятлар у қадар кўп бўлмади.
Танаффусдан кейин "Торино" фаоллашди, лекин "Кальяри"да ҳам вазиятлар йўқ эмасди. Нандеснинг узатмасидан кейин Янкто зарба берди. Навбатдаги вазиятда бу икки футболчи роль алмашди, Янкто тўпни уругвайликка етказди, аммо у дарвозага йўллаган тўп ташқи томондан тўрга тегди. Шомуродов 64-дақиқада ўйинга қўшилди ва прессингда фаол эди, лекин унда голли вазиятлар юзага келмади. Охирги дақиқаларда Буонджорнонинг узоқ масофадан берган зарбасидан кейин Радунович яна ўйинга қўшилишига тўғри келди. Умумий қилиб олганда дуранг ўйин учун адолатли натижа бўлди.
"Милан" сафарда "Болонья"ни мағлубиятга учратди
Болонья |
Серия А . 1-тур 22/08/2023, 00:45 2
:
0
Тугади
|
Милан Оливье Жиру - 11', Кристиан Пулишич - 21' |
Стадион: Stadio Renato Dell'Ara, 30203 томошабин
Бош ҳакам: Luca Pairetto
40-сониядаёқ "Болонья" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди, агар Льянникополус йўллаган тўпи тўсинга эмас, дарвозага бориб тушганидами... "Милан" эса бунга гол билан жавоб берди. Крунич тўпни жарима майдончасига ташлади, Рейндерс уни Жируга йўллади ва Оливье усталик билан дарвозанинг бўш бурчагини нишонга олди. Гол ўтказиб юборган "Болонья" кўп ҳужум уюштирарди, лекин "Милан" керакли вақтда жавоб бера олди. Журунинг узатмасидан сўнг Пулишич узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси билан Скорупскини текшириб кўрди. Танаффусгача "Болонья" яна хавфли ҳужумлар уюштирди, лекин самара чиқара олмади.
Иккинчи бўлимда "Болонья" яна ҳужумкор футбол намойиш этишга уринарди. Зикереке фаол эди, аммо Меньян ишончли ҳаракат қиларди. Бўлим ўрталарига келиб Фергюсонда вазият юзага келди ва "Милан" ҳимояси бу сафар ҳам панд бермади. Меҳмонлар иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб-чиқиб ҳаракат қилди ва ҳужумга ўтавермасди. Шу ўринда, Леао у қадар яхши спорт формасида эмаслиги ва омадсиз ўйин ўтказганини таъкидлаш лозим. Натижада, "Милан" мавсумни ғалабадан бошлади.
Шунингдек, "Лечче" "Лацио"ни, "Аталанта" эса "Сассуоло"ни енгди, "Рома" ва "Салернитана" муроса кўчасини танлади.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Фикрлар