

“Криштиану ақлбовар қилмас даражада тайёр ҳолатда. Бунинг сабаби эса у бошқалардан кўра кўп ёки кам гол урганида эмас. У терма жамоадаги иштироки давомида ўйинларда борини беради. Ишончим комилки, у сафимизга аввалги иштиёқ билан келади, шахсий мақсадларни кўзламаган ҳолда жамоага қўйилган вазифаларни бажариш учун курашади.
Биламан, унинг катта орзуси – Жаҳон чемпионати саралашида қатнашиб, унга йўл олиш ва мусобақада ғолиб чиқиш. Бу энг олий мақсаддир, қолганлари эса терма жамоага таалуқли эмас”, дейди Сантуш.



