Португалия. Жоау Мариу гол урган ўйинда "Спортинг" ғалаба қозонди. Лиссабон клуби чемпионми?

Narzulla Saydullayev
16 фев 2021
Кеча Португалия чемпионатида 19-турнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Унда пешқадам "Спортинг" клуби ўз майдонида "Пасуш"ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Жоау Мариу биринчи таймда пенальтидан ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм бошида Пальинья иккинчи бор меҳмонларни ранжитди - 2:0.

"Спортинг" ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 51тага етказиб олди ва ишонч билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Иккинчи ўриндаги "Порту" ҳисобида 41 очко мавжуд. Чемпионат тугашига 15та тур қолди.


Спортинг - Пасуш - 2:0
Голлар
: Жоау Мариу, 20 - пенальтидан (1:0). Пальинья, 48 (2:0).






Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia