«Порту» Абубакарни Англия клубига сотишни истамади

Narzulla Saydullayev
31 янв 2016
«Порту» президенти Жорже Пинту да Кошта ҳужумчи Венсан Абубакарни бошқа клубга сотмади.

«Бизга бир қатор таклифлар келиб тушди. Куни кеча Англия клубларидан бири Абубакарга таклиф бўлди. Аммо тезда рад жавоб бердик», – дейди да Кошта.

Олдинроқ «Лестер» Жейми Вардининг ўрнига Абубакарни харид қилмоқчи экани ҳақида хабарлар чиққанди.

Португалия чемпионатининг 19та ўйинида Абубакар 9та гол урди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: abola.pt