UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Жо Коул АПЛ янги мавсуми фаворитини айтди  0 19:13Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар эълон қилинди  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" (матнли трансляция)  10 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  8 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0

Польшада Шацкихнинг устози калтакланди Янгиликлар

Польшада Шацкихнинг устози калтакланди

Польшанинг "Заглембе" жамоаси мухлислари бош мураббий Александр Хацкевични дўппослашди.

3 апрель, чоршанба куни бир гуруҳ мухлислар клуб машғулотларига бостириб киришди. Улар футболчилар билан гаплашиб олмоқчи эди, лекин бу фақат суҳбат билан тугамади.

"Meczyki" хабарига кўра, мухлислар томонидан 50 ёшли мураббийнинг юзига зарба берилган. Шунингдек, Хацкевич бир нечта тепкиларни ҳам қабул қилиб олган. Клуб бу маълумотни тасдиқлади, бироқ ҳозирча расмий баёнот бермади.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Хацкевич ишдан бўшатилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. "Заглембе" унинг қўл остида 6 та ўйин ўтказиб, 4 марта мағлуб бўлди ва 2 марта дуранг ўйнади ва Польша Биринчи лигасида сўнгги ўринни банд этиб турибди. 



Эслатиб ўтамиз, белоруслик мутахассис Александр Хацкевич "Динамо" Киевда Максим Шацкихга устозлик қилган. Бундан ташқари, улар биргаликда Киев клуби мураббийлар штабида ва Россиянинг "Ротор" жамоасида ҳам бирга ишлашган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика