

"Przeglad Sportowy" хабарига кўра, Адам Навалка "оқ бургутлар"нинг янги мураббийи бўлади.
64 ёшли мутахассиснинг қайтиши душанба куни эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, у 2013 йилдан 2018 йилгача Польша термасини бошқарган.
Навалканинг маоши ойига 43 минг евро атрофида бўлади. Агар ЖЧ-2022 га йўл олинса, катта бонус ҳам олади.
Польша Россия терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинларидаги рақиби ҳисобланади. Жамоалар 24 март куни Москвада тўқнаш келишади.



