

"Дастлабки иккита ўйиндан сўнг мен жамоа ҳатто олтиликка кира олмаслиги бўйича ҳавотирлана бошлагандим. Аммо "Манчестер Юнайтед" сўнгги 6 та ўйиндан 5 тасида ғалаба қозонди ва ўзига яхши имконият яратди. МЮ "Манчестер Сити"дан кейинги энг яхши жамоа бўла олишга қодир.
МЮда яхши таркиб бор. Баъзи футболчилар, мураббий ҳам ҳали ўзини тўлиқ кўрсата олмади. Аммо МЮ кучли тўртликка киришига ишонаман", - деди Скоулз.



