Поль Погба: "Сўнгги 7 ойда 10 йилга қаридим"

Mirjalol Normatov
18 июн 2023
"Ювентус" футболчиси Поль Погба мавсум жуда оғир ўтганини айтди.

"Сўнгги 7 ой мобайнида 10 йилга қаригандекман. Жамоамни ўзгартирдим, жароҳатлар олдим, майдондан ташқарида қолиб кетдим ва бошим муаммолардан чиқмади. Бу ҳаётимдаги энг оғир мавсум бўлди", - деди Погба.

Бир йил олдин футболчининг агенти Мино Райола вафот этганди. Ушбу мавсумда Погба 6 ўйинда қатнашди. Унга айни дамда Саудия Арабистони клубларидан қизиқишлар бор.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal