Погба МЮга нисбатан бойкот эълон қилиши мумкин
15 июн 2019 17:24
Янгиликлар
Погба МЮга нисбатан бойкот эълон қилиши мумкин
Франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи.
Маълумотларга кўра, 26 ёшли хавбек "қизил иблислар" раҳбариятидан уни "Реал"га сотишни сўрамоқчи. Агар манкунианлар францияликка рад жавобини беришса, у бойкот эълон қилиб, клубнинг мавсумолди йиғинида иштирок этмаслиги мумкин. Футболчи "Қироллик клуби"га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози.
Погба якунланган мавсумда АПЛнинг 35та учрашувида майдонга тушиб, 13та гол урди ва 9та голли пас берди. Франциялик ва МЮ ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзида якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 3
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар